Йиллик фаолият таҳлил қилинди
Жиззах вилояти ИИБ ММИ ва КБТ хизмати томонидан ўтган 2022 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди. Йиғилишда бошқарма соҳавий хизматларининг кадрлар масаласига масъул ходимлари, шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳамидулло Абдуллаев бошқариб борди.
Сўзга чиққан маърузачилар ходимларнинг маънавиий дунёсини бойитиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар ҳақида маълум беришди. Бундан ташқари, ходимларни ўқитиш, билим савияси, хизмат, жанговар, жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган ишлар ҳам таҳлил этилди. Ўтказилган спорт тадбирлари, машғулотлар, ушбу тадбирларда ходимларнинг иштироки соҳавий хизматлар кесимида кўрилди. Ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини назорат қилиш, психологик хизмат сифатини ошириш юзасидан фикрлар билдирилди.
Йиғилиш давомида 2022 йилнинг 9 ойи якуни бўйича ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросига ҳам диққат қилинди. Кун тартибидаги ҳар бир масала атрофлича кўрилиб, хато ва камчиликларни бартараф этиш, хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Таҳлилий йиғилиш якунида жорий йилда маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш ҳамда касбий тайёргарлик йўналишида қилинадиган вазифалар белгиланди.