Жиноий режа иш бермади
Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Пастки сўлоқли маҳалла фуқаролар йиғинидаги турар жойлардан бирига 3 нафар шахс ўғирликка тушишни режалаштирганликларидан хабар топдилар. Шу маънода, жиноят содир этилиши мумкин бўлган хонадон кузатув остига олинди. Натижада тунда хонадонга кириб, 5 миллион сўмни ўғирлаб чиққан шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Қонунбузарлар Шароф Рашидов туманидаги Каттақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.А., Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун судланган Ё.Г. ҳамда Пастки сўлоқли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ўғирликка қўл ургани учун судланган Э.Н. бўлиб чиқди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати