Жиззах шаҳрида “Давомат” профилактика тадбири ўтказилди
Жиззах шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ инспектор-психологлари томонидан “Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан вилоят марказидаги бир нечта ўқув муассасаларида “Давомат” профилактика тадбири ўтказилди.
Мазкур жараёнда 5- сонли ўрта умумтаълим мактабининг бир қатор синфларида 7 нафардан 11 нафаргача ўқувчилар йўқлиги аниқланди. 14- ва 17- сонли ўрта умумтаълим мактабларидаги вазият ҳам кўнгилдагидек эмаслиги маълум бўлди.
Тадбир доирасида қаровсиз қолган, 29- сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси Жиззах вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига қарашли вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Айни вақтда унга васий тайинлаш чоралари кўрилаяпти. Тадбирлар давомида тартиб-қоидаларни бузаётган ҳамда дарсларда қатнашмаётган ўқувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.