Жиззахда соҳавий хизматларининг бир гуруҳ ходимлари ҳарбий қисмда малака оширди
Шароф Рашидов туманидаги ҳарбий қисмда ички ишлар органлари ходимлари учун ташкил этилган ихтисослаштирилган ўқув амалий курсларида вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари вакилларининг интеллектуал, жисмоний ва жанговар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Айтиш жоизки, ўн беш кунлик ўқувда қатнашчилар мамлакатимизда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, ички ишлар органлари фаолиятига оид қонун ва меъёрлар тўғрисида маърузалар тинглашди. Бундан ташқари уларнинг сафда юриш, қурол-яроғлардан фойдаланиш, спорт турлари бўйича кўникмалари бойитилди.
Табиийки, бундай тадбирлар ходимларнинг хизмат фаолиятларини самарали олиб боришлари, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли тинчлигини таъминлашдаги шахсий жавобгарлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
Йиғин якунида ўқув иштирокчиларининг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.