28 Сентябр 2023 йил 1378

Йўл ҳаракати хавфсизлигини ходимларининг тунги фаолияти ўрганилди

Жиззах вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Исломжон Эргашхўжаев, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар ҳамда солиқ бошқармалари масъуллари томонидан ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тунги фаолияти ўрганилди. Бу жараёнда вилоят ИИБ ЖХХ ЙХҲБ ситуацион марказининг техник имкониятлари билан танишилди.

Сўнг Тошкент-Термиз М-39 автомобил йўлининг Пахтакор, Дўстлик туманлари ҳудудидан ўтган қисмларида хизмат олиб бораётган соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказилди. Дўстлик туманидаги “Манас-14” ҳамда Ғаллаорол туманида жойлашган “Сангзор-15” йўл-патруль хизмати масканларига ҳам борилди. Ўз навбатида мутасаддиларга йўл-улов ҳодисаларининг олдини олиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. 

Text to speech