Фаолият таҳлил қилинди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари,
подполковник Азизбек Ҳабибуллаев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят
ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда
унинг жойлардаги тизимлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида
амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Мазкур
тадбирда вилоят Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи,
полковник Даврон Норчаевнинг ҳисоботи тингланди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган ойда вилоятда 67
ярим мингга яқин фуқарога ID карталар ва 23 минг 912 кишига хорижга чиқиш учун биометрик
паспортлар расмийлаштириб берилди. Йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бир
қаторда йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, фуқароларга давлат
хизмати кўрсатишни янада яхшилашга қаратилган зарур чоралар белгиланди.
Бундан ташқари шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими
мутасаддилари томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш лозимлиги
таъкидланди.
Йиғилиш давомида ижобий кўрсатгичларга эришиб,
ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган соҳа ходимлари муносиб рағбатлантирилди.