26 Октябр 2021 йил 670

Йўл-транспорт ҳодисалари

Жиззах вилояти Зафаробод тумани Ёрқин маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” Жиззах шаҳрининг Тошлоқ маҳалласида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Шароф Рашидов тумани Саройлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Такума”га тўқнашган.

Оқибатда “Ласетти” ҳайдовчиси чап тизза қопқоғининг ўрта қисмидан очиқ синиб силжиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Шунигндек, Шароф Рашидов тумани Равот қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Нексия” Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Шароф Рашидов туманининг Қулама қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Кобалт” билан тўқнашган.

Натижада “Нексия” йўловчиси кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, 2-,3- қовурғаларнинг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Яна бир ҳолат. Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган Жиззах – Қўқон А-376 йўлининг 287- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.

Шароф Рашидов тумани Ховостлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Спарк”нинг руль бошқарувини йўқотди ва автолуов йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда ҳайдовчи бош мия чайқалиши, автоулов йўловчилари, Жиззах шаҳрининг Сангзор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бош мия чайқалиши ҳамда шу манзилда яшовчи бола ўнг оёқ ички тўпиғининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.     

Text to speech