29 Декабр 2021 йил
654
Йўловчи вафот этди
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1021- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.
Фарғона вилояти Бувайда тумани Қўрғонча қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс ихтиёридаги “Нексия”нинг бошқарувини йўқотди ва автоулов йўл четидаги бетон устунга урилди.
Оқибатда мазкур автомашина йўловчиси, Фарғона вилояти Бағдод тумани Қирғали маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс тан жароҳатлари олиб, шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.