5 Декабр 2021 йил 614

Касбий тайёргарлик ойлиги доирасида ўқув машғулоти уюштирилди

“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида вилоят ички ишлар бошқармаси пробация бўлими томонидан ўқув машғулот уюштирилди. Жиззах шаҳар ва барча туманлар ички ишлар органлари пробация гуруҳлари масъул ходимлари иштирокидаги тадбирда жорий йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мазмун моҳияти тушунтирилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг 21 октябрдаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш, келгусидаги вазифалар хусусида ҳам сўз борди. Шунингдек, фаолиятга доир ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, ижро интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиш зарурлиги уқтирилди.

Машғулот давомида жанговар қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари ҳақида тушунча берилди. Шу баробарида улардан фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш кўникмалари мустаҳкамланди.

Text to speech