26 Октябр 2022 йил 398

“Кобалт” қарама қарши йўналишда ҳаракатланаётган “Нексия” автотранспорт билан тўқнашди

Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Зафаробод – Арнасой - Дўстлик” йўналишида Ш.Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1983 йилда туғилган фуқаро Х. А.  “Кобалт” русумли автоуловни тегишли ҳужжатлари билан Дўстлик йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган, Дўстлик тумани истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ. Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли автоулови билан тўқнашган.

Оқибатда “Кобалт” русумли автоулов ҳайдовчиси А. Х. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech