Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ижтимоий профилактика тадбирларни амалга ошириш ишлари билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи
Жиззах вилоятида жамоат тартибини сақлаш,
маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш борасидаги ишлар билан
танишишди.
Дастлаб шаҳар-туман ички ишлар органлари
ходимлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда, жорий йил 6-15 июль кунлари Жиззах
вилоятида ички ишлар органлари фаолиятини комплекс инспекторлик текширувида
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида аниқланган камчиликлар муҳокама
қилинди. Бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ахбороти
тингланди.
Шу
куни, масъуллар томонидан Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалласида ташкил
этилган туманлараро тиббий ҳушёрхона фаолияти ҳам ўрганилди. Таъкидланганидек,
мазкур ҳушёрхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги
“Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, беморлар
учун 20 та ўрин ажратилган.
Шифохона жами 7 та хонадан иборат, шундан 1 таси аёллар хонаси ҳамда 6
та эркаклар учун мўлжалланган. Ҳушёрхонада хавфсизлик масаласида 13 та кузатув
камераси ўрнатилган. Кузатув камералари бевосита туман ИИБ навбатчилик қисмига
интеграция қилинган. Шу билан бирга, туман қўриқлаш бўлими билан ҳамкорликда
мазкур тиббий ёрдам кўрсатиш пункти туну-кун қўриқланишини таъминланиб, ташвиш
сигналлари ҳам ўрнатилган.
Шунингдек, вазирлик масъуллари криминоген жиҳатдан оғир тоифада бўлган маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини таъминлаш борасидаги ишларнинг бориши билан танишди. Хусусан, Жиззах
шаҳридаги Маданият ва Улуғбек, Шароф Рашидов туманидаги Тоқчилик маҳаллалари
еттилик аъзолари билан ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, ишсизлар
бандлигини таъминлаш, ижтимоий профилактика объектлари билан олиб борилаётган
ишлар муҳокама қилинди.
Учрашувда еттилик томонидан уйма-уй юриш орқали
аҳолини қийнаётган муаммолар ва ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий
масалаларни ўрганиш, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш
кераклиги қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2024 йил 30 ноябрдаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда
ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори асосида иш олиб бориш лозимлиги тушунтирилди.
Жараёнларда маҳаллаларда ижтимоий-маиший муаммоларнинг ҳал этилишини
таъминлаш орқали хавфсиз муҳит яратиш, ижтимоий
профилактика объектларига давлат органлари ҳамда ташкилотлар томонидан зарур
кўмак берилишига эришиш юзасидан тушунтиришлар берилди.