3 Декабр 2021 йил 1919

Конституция - бахтимиз қомуси

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида бош қомусимиз, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий, ҳуқуқий тадбир уюштирилди.

Зомин тумани ахборот кутубхонаси ва тумандаги Темурбеклар мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ўқув маркази доимий таркиби, тингловчилар, муддатли ҳарбий хизматчилар, мактаб ўқувчилари иштирок этдилар. Сўз олганлар юртимизда ҳуқуқий демократик ва очиқ фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб келаётганини таъкидладилар. Шунингдек, Конституция муҳим ҳаётий қўлланма, ғурур-ифтихор, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам ҳимоя эканлиги айтилди. 

Айтиш жоиз, Конституцияда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари аниқ белгилаб берилган. Давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи  ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида қайд этилган. Энг асосийси, Конситуциямизда белгиланган тамойиллар ижтимоий ҳаётимизда тўлиқ ўз аксини топиб, бугунги кунда давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари ўз функцияларини самарали адо этаётгани тадбирда эътироф этилди.

Тадбир очиқ эшиклар кунига уланди. Қатнашчилар ва Темурбеклар мактаби ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Text to speech