Жиззах вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида “Долзарб 40 кунлик” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
Жиззах вилояти
ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,
жиноятчиликка қарши курашиш, тарғибот тадбирлари самарадорлигини оширишга
қаратилган “Долзарб 40 кунлик” тезкор-профилактик тадбири давом этмоқда.
Жиззах
вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан мазкур тадбир доирасида
қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жиззах шаҳар кунлик меҳнат марказида
туманлар ва бошқа вилоятлардан келган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар
олиб борилаяпти. Жараёнда яшаш жойидан рўйхатдан ўтиш тартиблари, меҳнат
жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, ҳар қандай қонунбузарлик учун
жавобгарлик муқаррарлиги тушунтирилди.
Бундан
ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022
йил 14 октябрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик
бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
асосида қўриқланадиган объектлар, корхона ва ташкилотлар, таълим ҳамда соғлиқни
сақлаш муассасаларининг қоровуллик хизмати ходимларининг иш фаолияти ҳам
ўрганилаётир. Идоравий қоровулларга ҳудудларида хизмат олиб борадиган
патруль-пост хизмати батальони ходимларининг телефон рақамлари берилиб,
мунтазам равишда ҳамкорликда ишлаш, зарур ҳолларда алоқага чиқишлари кераклиги етказилаяпти.
Шунингдек, аҳоли гавжум жойлар, боғ ва хиёбонлар
ҳамда кўнгилочар марказларда фуқароларга
пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик, уларни сотиш ёки сотиб олиш
белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилди.
Қисқаси, “Долзарб 40 кунлик”
доирасида ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартибини сақлаш, транспорт воситалари серқатнов жойларда йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пробация назоратида жазо ўтаётган шахслар
билан учрашувлар, “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда жамоатчилик вакиллари
ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорликда хавфсизликни
таъминлаш чоралари кўрилаётир.