Кучлилар ғолибликни тантана қилди
Жиззах вилояти ёшлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги учун мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди. Икки кун давом этган мусобақада қизлар ва ўғил болалардан иборат 17 ёшгача бўлган волейболчилар куч синашишди. Жумладан қизлар ўртасидаги беллашувнинг финалида Зарбдор ҳамда Шароф Рашидов туманлари ёшлари рўбаро келишди. Қизғин кечган баҳсларда зарбдорлик қизларнинг қўли баланд келиб ғолибликни тантана қилди.
Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни селекция қилиш орқали профессонал спорт жамоаларига жалб этишга қаратилган мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги финал учрашувида Шароф Рашидов ва Фориш туманлари ёшлари беллашишди. Шароф Рашидов тумани волейболчиларнинг бир-бирларини тушуниб қилган ҳаракатлари натижа берди. Улар рақибнинг ҳар бир хатосидан унунмли фойдаланиб, якунда биринчиликни қўлга киритишди.
Муобақанинг тақдирлаш маросимида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ёш волейболчиларнинг келгуси фаолиятларига улкан зафарлар тилаб, кейинги босиқчга пухта тайёргарлик кўриш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг кучли учликдан ўрин олган ўғил болалар ва қизлар жамоалари вилоят ИИБнинг медал, диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.