20 Сентябр 2024 йил 3110

Кучлилар ғолибликни тантана қилишди


Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари спортнинг волейбол тури бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги учун беллашишди. Бошқарма соҳавий хизматлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари ходимларидан иборат жамоалар иштирокидаги мазкур мусобақа “Динамо” ЖТ ва СЖ вилоят кенгаши спорт залида ўтказилди.

Қизғин кечган баҳс финалида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда Арнасой тумани ички ишлар бошқармаси жамоалари юзма-юз келишди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувда ЖТСБ волейболчиларига омад кулиб боқди ва улар кубокни қўлга киритиб, ғолибликни тантана қилишди. Ўз навбатида иккинчи ўринни арнасойлик ҳамда учинчи ўринни Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси жамоаси эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиблар вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.


 

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.jviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: