Курсантлар ва ўқувчилар учрашуви ўтказилди
ИИВ Академиясининг
Жиззах вилояти ички ишлар органларида амалиёт ўтаётган курсантлари Жиззах
шаҳридаги 30- сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашишди.
Маънавий-маърифий тадбирда олий таълим даргоҳининг жиноят ҳуқуқи кафедраси
доценти, подполковник Дониёр Усмонов маъруза қилди. Нотиқ мамлакатимизда ёш
авлоднинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шароитлар,
берилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, ИИВ Академиясида таълим
жараёни ҳақида маълумот берди.
Бундан ташқари
ёшлар иштирокида содир этилаётган жиноятлар, хусусан гиёҳванд моддалар билан
боғлиқ қонунбузарликлар ҳам тилга олинди. Мавзуга оид тақдимотлар қилиниб,
видеороликлар намойиш этилди.
Академия
курсантлари гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, ҳозирда ўтказилаётган “Ёшлар орасида
гиёҳвандлик моддалар тарқалишининг олдини олиш” тезкор профилактик тадбири
доирасидаги учрашувлар ўз навбатида ўнаётган авлоднинг билимини ошириш билан
бирга жамият тараққиётига салбий таъсир этувчи иллатлардан огоҳликка чақиришда
муҳим эканлигини қайд этишди.
Маънавий-маърифий
тадбирда мактаб ўқувчилари мавзу юзасидан фикрларини билдиришиб, ўзларини
қизиқтирган саволларига жавоб олишди.