Курсантларининг битирув малакавий иши олди амалиёти бошланди
Жиззахда ИИВ Академиясининг 3- ўқув курси курсантларининг битирув
малакавий иши олди амалиёти бошланди. Шу муносабат билан вилоят ички ишлар
бошқармасида курсантлар, уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ташкил
қилинди.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ҳ.Абдуллаев
сўзга чиқиб, соҳада кечаётган ислоҳотлар ҳамда ички ишлар органлари
ходимларининг жамоат тартиби ва осойишталикни таъминлашга қаратилган фаолияти
хусусида тўхталди. Шунингдек, ИИВ ШХББ Жиззах вилояти бўлими масъуллари
томонидан амалиётни ўташ давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка, техника,
ёнғин ва шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга оид талаб ва
тавсиялар билдирилди.
Сўнг курсантлар мутахассисликлари бўйича тегишли соҳавий хизматлар
вакилларига бириктирилди. Тадбир давомида билими ва хулқи билан тенгдошларига
ибрат бўлаётган ёшларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Якунда Жиззах
вилояти ИИБ тарихи музейига саёҳат уюштирилди.