21 Апрел 2022 йил 596

Лейтенантнинг теракзори

Жиззах вилояти Зарбдор тумани ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори, лейтенант Тўлқинжон Омонқулов соҳа жонкуярларидан саналади. Чунончи, у фаолият кўрсатаётган Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида 2021 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида бирорта ҳам жиноят қайд этилмади.

Профилактика инспектори бу натижани маҳалла фаоллари билан самарали ҳамкорлик қилаётганлиги билан изоҳлайди. Лейтенант кунни ҳудудидаги ўқув муассасаларида давоматни текширишдан бошлайди, шу асосда муаммоли оилалар вакиллари билан мулоқот ўтказади. Сўнг белгиланган режа асосида ички ишлар органларида ҳисобда турган шахслар билан профилактик тадбирларни амалга оширади.

Эътиборлиси, Тўлқинжон Омонқулов хизматдан ортиб, боғ яратган. У оила аъзолари билан бирга маҳалла ҳудудида бўш ётган 80 сотих ерни ўзлаштириб, 4 минг туп терак, 60 туб арча кўчатлари, 6 мингта терак қаламчалари экди. Яна бир неча йилда теракзор лейтенантга яхшигина даромад келтиради. Профилактика инспектори Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ҳисса қўшаётганлигидан мамнун.   

Text to speech