2 Апрел 2022 йил 554

Лицей ўқувчиларининг кўникмалари мустаҳкамланди

Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчилари учун “Ички ишлар органларининг фавқулодда вазиятлар шароитидаги фаолияти” мавзусида амалий очиқ дарс машғулоти ўтилди.

Машғулот Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейининг 3 босқич ўқувчилари учун вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази билан ҳамкорликда уюштирилди. Тадбир давомида 2021 йил 15 декабрда қабул қилинган “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни, жорий йилнинг 2 март кунида қабул қилинган “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунлари мазмун-моҳияти ўқувчиларга тушунтирилди.

Шу куни ёшларга фавқулодда ҳолатлар вақтида қўлланиладиган техник асбоб ускуналар, улардан фойдаланиш ва афзалликлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Қисқаси, машғулотда ўқувчиларнинг фавқулодда ҳолатлар рўй берганда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Text to speech