Лицейда янги ўқув йили бошланди
Бугундан юртимиздаги барча таълим муассасаларида янги
ўқув йили бошланди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах
академик лицейида ҳам шу муносабат билан тантанали тадбир уюштирилди. Тадбирда
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳамидулло Абдуллаев барчани
истиқлолнинг 32 йиллиги ҳамда билимлар куни билан муборакбод этди. Шунингдек, ички
ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, соҳага етук малакали кадрлар
тайёрлашда Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи таянч билим даргоҳлардан
эканлигини таъкидлади. Ички ишлар органларида хизмат қилишни мақсад қилган
ёшларга билим бериш, уларни касбий тайёрлаш, маънавий-ахлоқий фазилатларини
мустаҳкамлашда ўз ўрнига эга бўлган лицей ўқувчилари ва педагогик жамоанинг
ютуқлари эътироф этилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг давлат
мадҳияси янгради ва ўқувчилар минбар олдидан саф тортиб ўтдилар.
Илк дарслар “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун”
мавзусида ўтилди. Ўқитувчилар томонидан истиқлол йилларида қўлга киритилган
ютуқлар, олиб борилаётган ислоҳотлар, халқ хўжалиги тармоқларида амалга
оширилаётган ишлар айтилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати