25 Октябр 2024 йил 7456

Элнинг асл фарзандлари ёдга олинди

 “Зомин” соғломлаштириш оромгоҳида хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида икки кунлик маданий-маърифий тадбир уюштирилди. 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил қилинган ушбу тадбир давомида меҳмонларнинг “Зомин” туристик-рекреацион зонасида кўнгилли дам олишлари таъминланди. Хусусан, улар археология, архитектура, монументал санъат ёдгорликлари, маданий мерос объектларида бўлишиб, мазмунли ҳордиқ чиқардилар.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига оид бадиий кеча бўлиб ўтди. Мазкур жараёнда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, мамлакатимизда фуқароларнинг турмуш маданиятини юксалтириш ҳамда осойишталик таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ички ишлар органлари тизимида кечаётган янгиланишларга тўхталди.

Бундан ташқари, хизмат бурчини бажариш чоғида халок бўлган ходимлар ёдга олиниб, улар хотирасини абадийлаштириш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Сўнг қатнашчиларга вилоят ички ишлар бошқармасининг байрам совғалари топширилди.

Text to speech