Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилмоқда
Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари
агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг шу
йил 29 июль куни “Хавфсиз
ҳудуд ва мулкий жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбирини
ўтказиш чора-тадбирлари бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Шу асосида республика миқёсида
кенг қамровли “Хавфсиз
ҳудуд ва мулкий жиноятлар профилактикаси ойлиги” ўтмоқда.
Махсус
профилактик тадбир доирасида Жиззах вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Жиззах шаҳрида хизматга жалб этилган ҳуқуқ-тартибот, давлат ва жамоат
ташкилотлари вакиллари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Йўриқномада аҳоли
осойишталигини сақлаш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган
аниқ вазифалар белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, жамоат тартибини сақлаш,
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини
олиш ишларига ички ишлар бошқармасининг барча куч воситалари жалб этилган. Соҳа
ходимлари ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бирга мулкий турдаги жиноятларнинг
олдини олиш, аҳолини огоҳликка чорлаш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий онгги ва
маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғиботлар қилинмоқда. Шу маънода умумий
овқатланиш шаҳобчалари, чойхона, ресторан ва кафелар, савдо ва кўнгилочар
мажмуаларда тадбиркорлар ва фуқароларга ўғирлик, фирибгарлик каби
қонунбузарликлардан огоҳ бўлиш кераклиги тарғиб қилинди.
Шунингдек, шаҳар ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назоратида
жазо ўтаётган маҳкумлар ҳамда маъмурий назорат остидаги шахслар билан
профилактик суҳбатлар қилинди. Тадбир давомида овчиларнинг ов қуролларини қай тартибда сақлаётгани ҳам кўздан
кечирилди. Бундан ташқари қаровсиз қолдирилган турли буюмлар эгаларига
топширилиб, уларга огоҳ бўлиш ва буюмларни қаровсиз қолдирмаслик лозимлиги
етказилди.
Тунги вақтда бемақсад юрган шахслар эса ИИБларга олиб
келиниб, улар билан профилактик суҳбат олиб борилди. Низоли фуқаролар билан эса
мулоқот чоғида, уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этишга амалий кўмак
берилаяпти.