27 Март 2024 йил 3313

Маҳаллаларда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

            Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ғофур Бозоров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Янгиобод туманининг қизил тоифадаги маҳаллаларида профилактик тадбирлар амалга оширилди. Асосий эътибор жиноятчиликни жиловлаш, уларнинг содир этилишига сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш, аҳолининг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилди. Шу маънода туман марказидаги жойлашган “Моҳир болажон” МТТ олдига йўл белгилари, Янгиобод шаҳарчаси марказидаги серқатнов кўчага замонавий кузатув камералари ўрнатилди. Шу қаторда савдо ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига биноларни видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш, эшик ва деразаларга темир панжаралар қўйиш турли кўринишдаги жиноятларнинг олдини олишда муҳим эканлиги тарғиб қилинди.

Бундан ташқари қизил тоифадаги фуқарлар йиғинларида еттилик билан ҳудудда жиноятчиликка чек қўйиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, вояга етмаганлар, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, назорат остидаги шахслар, низолашган оилалар билан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш нуқтаи назаридан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Профилактик тадбир давомида аҳоли хонадонларида тарғиботлар ҳам қилинди. Жараёнда юртимизда аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар хусусида сўз бориб, огоҳ ва ҳушёр бўлиш лозимлиги уқтирилди.

Тадбир давомида ҳудуд ёшларининг эришаётган ютуқларини тарғиб этиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича кўрилаётган ишларга ҳам назар ташланди. Шунингдек, ҳашар уюштирилиб, ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари олиб борилди.


Text to speech