21 Август 2021 йил 724

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида барча шароитлар яратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг видеоселектр йиғилишида берган топшириқлари ижроси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳуқуқ-тартибот масканларида яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 апрель кунги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Маҳалла ҳуқуқ тартибот масканлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғини ижроси юзасидан қатор ишлар олиб борилмоқда.

Чунончи, бошқарма бошлиғининг кўрсатмаси асосида Жиззах шаҳрининг Заргарлик, Кимёгар, Жиззахлик, Иттифоқ, Ш.Рашидов туманининг Янгиобод, Тоқчилиқ, Қахрамон, Ғаллаорол туманининг Хонимқўрғон ва Зомин туманининг Мустақиллик маҳаллаларида таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилди.  

Ушбу маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларига профилактика инспектори, хотин-қизлар масалалари ҳамда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор, тезкор ходим, патруль-пост хизмати ҳамда бошқа соҳавий хизмат ходимлари бириктирилган. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи мазкур маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида қулай шароитлар яратилишини кўздан кечириш асносида маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият кўрсатаётган доимий комиссиялар раислари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари билан суҳбатда бўлди. Жиноятчилик кўрсаткичлари таҳлил этилиб, кўрилаётган чоралар хусусида фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларидаги мавжуд коммуникация тармоқлари, зарур жиҳозлар билан таъминлашга оид масалаларни ҳал этиш чоралари белгиланди. Шу қаторда эҳтиёжманд оилалар, жиноят содир этишга мойил шахслар билан ишлаш, қонунбузулишларнинг олдини олишга эътиборни кучайтириш кераклиги таъкидланди.

 

Text to speech