10 Сентябр 2022 йил 533

Маҳаллаларда профилактик тадбирлар кучайтирилмоқда

Жиззах вилояти Арнасой тумани ИИБ масъуллари “қизил” тоифага кирувчи маҳаллаларда бўлиб, профилактика инспекторлари ва вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг фаолиятини ўрганмоқда. Жумладан, улар 4 минг фуқаро истиқомат қиладиган Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, хизмат ва ижро интизомига риоя этилиши, иш ҳужжатларининг юритилиши, қонунийликни таъминлаш ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратдилар.

Ўз навбатида профилактика инспектори, инспектор-психолог ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, хонадонбай ишлаш, криминоген вазиятни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга ҳудуддаги ўқув муассасасида қонунбузарликлар профилактикаси нуқтаи назаридан тарғибот тадбири уюштирилди. Бундан ташқари уйма-уй юрилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди.

Text to speech