15 Март 2022 йил 544

Махсус қабулхонада давра суҳбати ўтказилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус қабулхонасида сақланаётган шахслар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда ишга жойлашиш ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туманлар судлари томонидан маъмурий қамоқ жазоси берилган шахслар Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонада сақланмоқда. Улар учун Жиззах шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати уюштирилди. Асосий эътибор эса махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш ва маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан сўнг ишга жойлашиш ва касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга қаратилди.

Тадбирда марказ масъул ходимлари томонидан ҳозирда мавжуд бўш иш ўринлари, ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича квоталанган иш ўринлари тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, мавсумий ишлаш ва айни йўналишдаги иш ўринлари тушунтирилди.

Давра суҳбати давомида қатнашчилар маъсуллардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Шу куни 21 нафар сақланаётган шахслар ишлаш ва 14 нафари ўқиш асосида сертификат олиб ишга жойлашиш истагини билдиришди.

Таъкидлаш жоиз, махсус қабулхонада сақланаётган шахсларнинг маънавий дунёсини бойитиш орқали уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида радиоэшиттириш фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Шу билан бирга вилоят ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни мутолаа қилиш учун зарур шароит яратилган.

Text to speech