21 Октябр 2021 йил 619

Маҳкумларга ID карталар расмийлаштирилди

Мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муасасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар орасида фуқаролик паспортига эга бўлмаган, шунингдек паспортининг амал қилиш муддати ўтган шахслар янги намунадаги ID карталар билан таъминланмоқда. Худди шундай тадбир Зафаробод туманидаги 30- сон манзил колониясида ўтказилди. Тадбир аввалида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари маҳкумларга ҳаётимизга янгидан жорий қилинган ID карталарнинг аҳамияти, уларни расмийлаштириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотлар беришди.

Шунингдек, тадбирда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти учинчи минтақавий ҳудуд масъуллари маҳкумларнинг муаммоларини ўргандилар. Қабулда жазо ўтаётган шахсларнинг масалалари атрофлича ўрганилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Шундан сўнг ID карта учун суратга олиш, махсус мосламага электрон имзо ва бармоқ изларини жойлаш амалиёти бажарилди.

Мазкур тадбирда маълум сабабларга кўра фуқаролик паспортига эга бўлмаган 18 нафар маҳкумга ID карта расмийлаштирилди.

Янги ID-картага эга бўлган маҳкумлар 24 октябр куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз бериш имкониятига эга бўлдилар.

Text to speech