6 Апрел 2022 йил 518

Маҳкумларни фойдали меҳнатга жалб этиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш департаменти 3- минтақавий ҳудуд 29-манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, уларга касб сирларини ўргатиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилмоқда. Ушбу курс қатнашчилари вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси мутахассислари томонидан ёғоч ўймакорлиги, металлдан буюмлар ясаш ва тикувчилик каби йўналишларда ҳам назарий, ҳам амалий билим олишади.

Курсни мувафақиятли тамомлаган навбатдаги 24 нафар битирувчиларга сертификат топшириш тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳунар эгаси бўлганлар озодликка чиққандан кейин тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари, уни ривожлантиришда мазкур сертификатнинг аҳамияти тушунтирилди. Шунингдек, бугунги кунда юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар маълум қилинди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур курслар мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 29 январдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг 2019 йил 25 февралдаги “Жазони ижро этиш тизимида “Устоз-шогирд” мактаблари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги қўшма қарори асосида ташкил этилган.

Text to speech