“Малибу”нинг ҳайдовчиси жиддий жароҳатланди
2021 йил 20 сентябрь куни соат 02.00 ларда Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 946- километрида Шароф Рашидов тумани Қулписар МФЙда истиқомат қилувчи шахс бошқарувидаги “Дамас” йўл четида турган Самарқанд вилояти Оқдарё туманида истиқомат қилувчи, фуқаро бошқарувидаги “Малибу”га урилган. Бу пайтда “Малибу” ҳайдовчиси автоуловини таъмирлаётганди.
Йўл-улов ҳодисаси оқибатида “Малибу” ҳайдовчиси бош мия жароҳати, чап болдир суяги ўрта ва пастки учлигидан синиб силжиши ва ўнг тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, шунингдек автоулов салонида бўлган йўловчи бош мия очиқ жароҳати, ўнг болдир суяги очиқ синиб силжиши ва энса соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати ташхислари билан Сирдарё вилояти Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган. Айни пайтда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.