8 Август 2022 йил 645

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги оширилади

Шу йилнинг 18-22 июль кунлари Республика ИИВ раҳбарлигида ишчи гуруҳ вилоят ИИО маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, ходимларнинг касбий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганган эди. Жиззах вилояти ИИБ томонидан Дўстлик тумани ИИБда ўтказилган йиғилиш ушбу ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, келгусида қилинадиган ишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилди. Бошқарма таркибий ва ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг ММИ бўйича ўринбосарлари иштирок этган тадбир аввалида туман ички ишлар бўлимининг “Ватанпарварлик бурчаги” кўздан кечирилди. Шундан сўнг туман ИИБда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар тақдимот қилинди.

Қайд этилишича, ходимларнинг бадиий адабиётларни ўқиши учун қатор қулайликлар яратилган. Бу жараёнда ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш орқали кимнинг қанча китобни мутолаа қилганлигига оид статистика шакллантирилади. Тақдимотда ходимларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўзлаштириш даражаси, ходимбай ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юритилиши, хизмат интизомига риоя этилиши борасидаги ишлар ҳам маълум қилинди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳ.Абдуллаев касбий тайёргарликни ошириш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталди. Йиғилиш давомида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижрочилик интизоми масалалари ҳам муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан аниқ манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш “Ватанпарварлик ойлиги”ни самарали ўтказиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.

Text to speech