14 Июл 2025 йил 92

“Маърифатли ёшлар – миллит фахри” мавзуйида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Жиззах вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари иштирокида “Маърифатли ёшлар – миллит фахри” мавзуйида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Муродбек Раҳмонбердиев маъруза қилди. 

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи ҳар бир ходим хизмат фаолиятида тартиб-интизомга қатъий амал қилиши, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, тамагирлик ва порахўрлик каби иллатларга йўл қўймаслик, касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига риоя қилишлари, қонунийликни таъминлаш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражасини янада кўтариш, зарур воситалардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш зарурлиги қайд этилди.

Тадбирда ташкилий масала ҳам кўрилиб, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Дўстлик тумани ИИБ бошлиғи вазифасида ишлаб келган подполковник Қосимов Шерзод Саримсоқович вилоят ИИБ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганини маълум қилди. 

Маънавият ва маърифат дарси анъанавий савол-жавоблар билан якунланди.

Text to speech