14 Сентябр 2023 йил 1415

Масъуллар жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси штаб фаолиятини ўрганишди

Давлатимиз раҳбарининг криминоген вазиятни яхшилаш орқали фуқаролар осойишталигини таъминлашга оид топшириғининг Жиззах шаҳридаги ижроси Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят прокурори бошчилигидаги масъуллар томонидан ўрганилди. Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят прокурори Исломжон Эргашхўжаев бошчилигидаги масъуллар дастлаб жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Жиззах шаҳар штабида бўлишди. Бу ерда шаҳар секторлар раҳбарлари билан бирга амалга оширилаётган ишлар, белгиланган вазифалар ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олишда юзага келаётган муаммоларнинг бартараф этилиши муҳокама этилди.

Шунингдек, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва омиллари таҳлил қилиниб, оила-турмуш, хотин-қизлар ва ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам диққат қилинди. Шу маънода “Хавфсиз тун” тадбирларини ташкил этиш, кўча ва жамоат жойларига бириктирилган ходимларнинг тунги фаолияти, ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ходимларининг ҳамкорликдаги ишларига ҳам эътибор қаратилди.

Ўрганишлар давомида шаҳардаги умумий овқатланиш шаҳобчалари, тунги кафе ва бар, ресторанлар фаолияти кўздан кечирилди. Тадбиркорлар ва фуқаролар билан суҳбатда уларни қийнаётган масалаларга эътибор қаратилди. Билдирилган мавжуд муаммоли масалалар жойида ўрганилиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни ҳал этиш бўйича маутасаддиларга вазифалар юклатилди.

Text to speech