17 Сентябр 2021 йил 845

“Matiz” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Жиззах шаҳри Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент кўчасида Жиззах шаҳри Қассоблик маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Matiz” билан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган, Жиззах шаҳри Бобур маҳалласида яшовчи пиёдани уриб юборди.

Жабрланувчи кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, қовурғаларининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech