10 Ноябр 2021 йил
650
Милтиқ яроқсиз экан
Фориш тумани Гараша маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ҳовлисидаги оғилхонани бузиш жараёнида девор орасидан ов милтиғи топиб олди ва ички ишлар органларига топширди.
Экспертиза 1961 йилда ишлаб чиқарилган, “ИЖ-К” русумли, 1 стволли, 28 калибрли қуролнинг отиш учун яроқсиз эканлигини кўрсатди. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда.