Мини футбол бўйича бошқарма бошлиғининг кубогига старт берилди
Жиззах вилояти ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда ИИВ Жиззах академик лицейи жамоалари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилмоқда. Мазкур беллашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси касбий тайёргарлик бўлимининг режаси асосида ташкил этилди. Мусобақанинг очилишида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев спорт тадбирларининг аҳамияти хусусида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилади. Шундан сўнг мусобақа бошланди.
Дастлаб яшил майдонда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Пахтакор тумани ички ишлар бўлими жамоалари куч ва маҳоратларини кўрсатишди. Қизғин кечган баҳсда вилоят ички ишлар бошқармасининг футболчилари ҳар томонлама устун эканликларини намоён этишди. Бирин кетин амалга оширилга ҳужумлар ортида пахтакорликларнинг дарвозаси ишғол қилиниб, якунда 11:2 ҳисоби қайд этилди.
Худди шундай, беллашувнинг илк кунида 12 та футбол жамоалари майдонда тўп сурдилар. 10 та ўйинда 2 та жамоа кейинги босқичда қатнашиш ва ғолиблик учун куришиш имконига эга бўлди.
Таъкидлаш жоиз, мусобақада жами 24 та футбол жамоалари қатнашмоқда. Иккинчи кунда ҳам 12 та футбол жамоалари ўзаро беллашишади. Саралаш босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган 4 та жамоа футболчилари финал ўйинларида ғолиблик учун курашадилар.