Мирзачўл тумани 3-сектор бошлиғи тақдирланди
Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши ёшлар етакчиси” ва “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” номинациялари бўйича кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида айтиш керак, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинган мазкур танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 450 дан ортиқ иштирокчи қатнашган эди.
Шу маънода танловнинг вилоят босқичи ҳам қизиқарли кечди. Якунда ҳакамлар ҳайъати 18 нафар иштирокчини ғолиб сифатида эътироф этди ва уларга диплом ва пул мукофотлари топширилди. Тақдирланганлар орасида Мирзачўл тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Жасур Каримов ҳам бўлиб, у сектор раҳбари сифатида 3- даражали дипломни қабул қилиб олди. Айтганча, ғолиблар кўрик-танловнинг республика босқичида қатнашадилар.