Мономарказда ўтказилган ярмаркада профилактика инспекторларининг рафиқалари ишли бўлишди
Жиззах шаҳрида профилактика инспекторларининг турмуш ўртоқлари учун бўш ишлари ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди. Жиззах вилоятининг турли ҳудудларидан келган 100 га яқин аёл дастлаб 22 йўналишда касб-ҳунар ўргатишга ихтисослашган банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ имкониятлари билан танишдилар. Шундан сўнг уларга мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Мазкур жараёнда тадбир қатнашчиларининг 43 нафари доимий иш жойига эга бўлишди. Яна 18 нафар аёл мономарказда касб-ҳунар эгаллаш истагини билдирди.
Якунда профилактика инспекторлари ва уларнинг рафиқалари иштирокида йиғилиш ўтказилди ва ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан соҳа вакиллари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун яратилган имконият ва имтиёзлар тилга олинди. Ўз навбатида хизматда фаоллик кўрсатаётган 31 нафар профилатика инспекторлари Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида моддий рағбатлантирилди. Пул мукофотларини уларнинг турмуш ўртоқлари қабул қилиб олдилар. Бу тадбирни мунтазам ўтказиш режалаштирилган.