9 Сентябр 2021 йил 656

Муаммолар ҳал этилмоқда

Шароф Рашидов тумани Янгидиёр маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёл вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи қабулида бўлиб, турмушга чиққан набирасининг тинчлигини бузиб, оилавий низога сабаб бўлаётган фуқарога нисбатан қонуний чора кўришини сўради. Ушбу масала Жиззах вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари томонидан ўрганиб чиқилди. Бу йўналишда ўтказилган муҳокама давомида келишмовчилик сабабчиларига ноқонуний хатти-ҳаракатлар оқибатлари тушунтирилди.  

Шунингдек, Жиззах вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари Шароф Рашидов тумани Хавастлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёлга тегишли фуқаролик паспорти, фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва қимматбаҳо буюмларини турмуш ўртоғидан олинишида кўмак кўрсатди. Аёл ёрдам сўраб Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғига мурожаат қилган эди.

Худди шундай, Жиззах вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда яшовчи аҳоли билан мулоқотлар ўтказди. Мазкур жараёнда бир қатор ижтимоий муаммолар аниқланиб, ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланмоқда.

Text to speech