26 Июл 2024 йил
2827
Муаммоларга ечим излаб...
Пахтакор туманида ҳуқуқ тартибот органлари мутасаддиларининг сайёр қабули ўтказилди. Мазкур жараёнда фуқаролар мурожаати асосида ички ишлар органлари раҳбар ходимлари томонидан бандлик, кредит тўлови, турар жойга оид ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда коммунал соҳага доир бир қатор муаммо ва масалаларни ҳал қилиш чоралари белгиланди.
Шу куни 3- сектор ишчи гуруҳи томонидан 4 нафар хотин-қизга тикув машиналари, 1 нафар ёшга пайвандлаш ускунаси, 5 кишига кредит ажратилганлиги, “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган 6 кишига эса олий таълим ва ўқув курслари шартнома маблағлари тўланишига оид сертификатлар топширилди. Бундан ташқари, 16 ёшга тўлган 6 нафар ёш шахсни тасдиқловчи ID карталарни қабул қилиб олди.