Янгиобод тумани: муаммоларга ечим қидириб...
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Янгиобод туманининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Хайр Ҳавотоғ” сиҳатгоҳида бўлди. Маълумот ўрнида айтиш керак, 1983 йилда фаолияти йўлга қўйилган ушбу тиббий муассаса кейинги йилларда қаровсиз қолиб кетганди. Айни вақтда россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда сиҳатгоҳни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Муассаса масъуллари билан мулоқот жараёнида ҳудуддан 1320 метр чуқурликдан маъданли сув олиниши, бу сувнинг таркибида йод, натрий, магний, темир каби 18 хил унсур борлиги ва ўта шифобахшлиги маълум қилинди. Шунингдек, бу ерда ойига 3 миллион дона мадъанли сув ишлаб чиқариш қувватига эга корхона ва экопарк барпо этиш кўзда тутилаётганлиги билдирилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ушбу тадбиркорлик субъектининг самарали фаолияти учун 3- сектор ишчи гуруҳи ҳар томонлама ёрдам кўрсатишини маълум қилди.