30 Сентябр 2024 йил 1798

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги


Ҳурматли ички ишлар органлари фахрийлари, устоз ва мураббийлар!

Барчангизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман. Қадрли муаллимлар, сизнинг жамият тараққиёти, халқимизнинг энг эзгу қадриятлари бардавомлигини таъминлашдаги ўрнингиз беқиёсдир.

Зеро қалбларни зиё чироғи янглиғ ёритасиз, дилларга илм ва яхшилик уруғини экасиз. Шу маънода ҳамиша халқимизнинг чуқур ҳурматига лойиқсиз. Мазкур эҳтиром давлатимиз сиёсатида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Чунончи, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганидек: “Таълим тизимини ривожлантириш давлатнинг бош вазифалари қаторига киритилгани бежиз эмас. Чунки жамият ҳаётида ўқитувчининг ўрни ва таъсири ошса – мактабнинг обрўси ошади, илм-фан, таълим ва тарбия соҳасининг қадри кўтарилади. Муаллимнинг обрў-эътибори эса бу миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир.

Дарҳақиқат, бугун юртимимизда “Ўзбекистонда энг обрўли инсон муаллим бўлиши керак” деган ғоя асосида салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигига барчамиз гувоҳмиз. Ушбу ўзгаришлар Ички ишлар вазирлигининг вилоятимиздаги таълим муассасалари ҳаётида ҳам яққол сезилмоқда. Жумладан, Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ўқитувчи ва ўқувчилар учун энг замонавий шароитлар яратилди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси қошидаги 40- сонли мактабгача таълим ташкилоти капитал таъмирдан чиқарилиб, давр талаблари асосида жиҳозланди. Қолаверса, Зомин туманида жойлашган, бошқармамизга қарашли ҳавас қилгудек имкониятларга эга соғломлаштириш оромгоҳи болаларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказишларида омил бўлмоқда.

Қадрли устозлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор чин дилдан қутлайман. Ички ишлар органлари тизимини чуқур билимга эга етук кадрлар билан таъминлаш, ватанпарвар, мард ва жасур авлодни шакллантиришдек масъулиятли хизматингизда муваффақиятлар тилайман. Умрингиз узоқ, хонадонингиз файзли бўлсин, ҳар бир кунингизни яхшиликлар безасин!

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, муҳтарам устозлар!

Text to speech