20 Феврал 2023 йил 437

Муқобил энергия хусусида тушунча берилди

Жорий йил 10 февраль куни мамлакатимиз Президенти Жиззах вилоятига ташрифи давомида секторлар раҳбарларига ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш, хусусан муқобил энергиядан фойдаланишни кенг жорий этиш юзасидан топшириқлар берган эди. Шу маънода 3-сектор масъуллари томонидан Пахтакор тумани ҳокимлигида ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирни Жиззах вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғи, подполколковник Исмоил Аманов бошқариб борди. Мазкур жараёнда мутахассислар томонидан 1 киловаттдан 100 киловатгача миқдорда электр қуввати етказиб бера оладиган қуёш панеллари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, мазкур панелларнинг турлари, ўрнатиш тартиблари, техник шартлари, бу мақсадда ажратиладиган кредитлар ва имтиёзлар тилга олинди.    

 

 

 

Text to speech