22 Феврал 2023 йил 440

Муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишга бағишланган семинар ўтказилди

Арнасой туманида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишга қаратилган семинар ўтказилди. Тадбирда соҳа масъуллари ҳамда мутассислари томонидан қуёш панелларининг афзалликлари иштирокчиларга тушунтирилди. Тадбир давомида “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори, унинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, аҳоли турар жойлари, савдо, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, ташкилот ва корхоналарга қуёш панеллари ўрнатиш юзасидан тавсиялар билдирилди. Мутахассислар томонидан “яшил” энергиянинг иқтисодий афзалликлари ҳамда қуёш электр панелларини ўрнатиш, муқобил энергия қурилмалари учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Семинар давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.

Text to speech