Муқобил энергиядан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда
Жорий йил 10 февраль куни мамлакатимиз Президенти Жиззах вилоятига ташрифи давомида секторлар раҳбарларига ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш, хусусан муқобил энергиядан фойдаланишни кенг жорий этиш юзасидан топшириқлар берган эди. Шу маънода Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатов Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 Тошкент – Термиз йўли бўйида жойлашган овқатланиш ва автомобиларга газ қуйиш шохобчалари эгалари ҳамда маҳалла фаоллари билан мулоқот ўтказди.
Мазкур жараёнда мутахассислар томонидан қуёш панеллари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, мазкур панелларнинг турлари, ўрнатиш тартиблари, техник шартлари, бу мақсадда ажратиладиган кредитлар ва имтиёзлар тилга олинди.