24 Феврал 2023 йил 460

Муқобил ва афзал энергия

Жиззах вилоятида секторлар масъуллари томонидан қуёш панеллари ўрнатишга қаратилган кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳи Фориш тумани марказида ҳокимлик, ташкилот, корхона ва муассасалар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида тарғибот тадбири ўтказди.

Йиғилиш аввалида 3- сектор раҳбари вилоятда муқобил энергия ишлаб чиқаришга оид йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Чунончи, Ғаллаорол ва Фориш туманларида жорий йилда ҳар бири 200 мегаватт соат электр қуввати етказиб бера оладиган фотоэлектр станциялари қурилиши маълум қилинди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан 1 киловаттдан 100 киловатгача миқдорда электр қуввати ишлаб чиқарадиган қуёш панеллари ҳақида тушунча берилди. Йиғилиш иштирокчилари билан кечган мулоқот давомида қуёш панелларининг турлари, ўрнатиш тартиблари, техник шартлари,  ажратиладиган кредитлар ва имтиёзлар тилга олинди.

Text to speech