Яшнабодда аҳоли билан мулоқт ўтказилди
Жиззах вилояти ички
ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Акмал Муратов Ғаллаорол
туманининг Яшнабод МФЙда сайёр қабул ўтказди. Мулоқотда 10 дан зиёд фуқаро ўзларини
қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди. Хусусан, саломатлигини
тиклаш, моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, фуқаролик паспорти олиш, яшаш
хонадонига кадастр ҳужжати расмийлаштиришга оид масалалар мутасаддилар
иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари белгиланди.
Бундан ташқари боғдорчилик
фаолияти учун зарур бўлаётган томчилатиб суғориш ускуналарига кредит ажратиш, уй-жой
таъмири, кўчаларни таъмирлаш каби мурожаатларга ҳам ечим изланди. Қабулда кўтарилган
ижтимоий-иқтисодий ва маиший масалаларини ўз вақтида бартараф этиш бўйича
масъулларга топшириқлар берилди.
Тадбир давомида ўзини ўзи банд қилиш учун 12 кишига субсидия асосида тикув мошинкалари ва пайвандлаш ускуналари, 3 кишига эшитиш мосламаси, қўлтиқтаёқ ва ногиронлик аравачаси, 16 ёшга тўлган 5 нафар ёшларга ID карталар топширилди. 4 нафар ташаббускор ёшлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.