Намунали ходимларнинг хизмати эътироф этилди
Бахмал тумани ички ишлар бўлимида тунги хизматга жалб
этилган ички ишлар органлари ҳамда миллий гвардия хизматчилари иштирокида
йўриқнома тадбири ўтказилди. Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи,
генерал-майор Ғайрат Қодиров туманда жиноятчиликка қарши курашиш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш
борасидаги ишларга эътибор қаратди. Шу маънода жорий йилнинг ўтган даврида
ҳудудда содир этилган қонунбузарликлар таҳлил қилиниб, жамоат тартибини сақлаш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича қилиниши лозим
бўлган ишлар қайд этилди.
Тадбир давомида одоб-ахлоқ қоидаларига
амал қилиш лозимлиги тушунтирилди. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт
олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик тадбирларни ўз вақтида самарали
ташкил этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Йиғилиш давомида аҳоли осойишталигини таъминлаш ва
қонунбузарликларни иссиқ изида фош этган туман ички ишлар бўлими ҳамда миллий
гвардия хизматчиларига ташаккурномалар топширилди.
Арнасой тумани ички ишлар бўлимида ҳам шахсий таркиб
ҳамда миллий гвардия хизматчилари иштирокида йўриқнома ўтказилди. Тадбирда обод ва хавфсиз маҳалла тамойили асосида олиб
борилаётган ишларга диққат қилинди. Шу маънода хизмат йўналишларида
осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, қонунийлик ва
ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш,
хизмат интизомига қатъий риоя этиш, тамагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл
қўймаслик зарурлиги уқтирилди. Жараёнда жамоат тартибини сақлаш ва криминоген
вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ соҳа
ходимлари вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланди.