18 Январ 2022 йил
668
Наркотик модда сотганлар қўлга олинди
Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах шаҳрининг Мирзо Бобур маҳалласида яшовчи фуқаронинг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлигини аниқладилар.
Шу сабабли у кузатувга олинди. Натижада 2,81 грамм марихуанани 300 минг сўмга сотган айбланувчи ушланди.
Суриштирув давомида у наркотик моддани Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласида яшовчи танишидан олганлигини билдирган. Шу боис мазкур шахс ҳам кузатувга олинди ва кўп ўтмай 2,08 грамм марихуанани сотганида ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.