17 Сентябр 2021 йил
882
“Nexia” автомашинаси “HOWO” юк ташиш транспортини урди
Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 953- километрида Сурхонарё вилояти Денов тумани Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Nexia” олдинда ҳаракатланаётган “HOWO” юк машинасининг орқасидан урилди.
Оқибатда енгил автомашина йўловчиси бош мия лат ейиши, пешона суягининг ёпиқ синиши, чап оёқ тўпиқ суягининг очиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.