Янги йил байрами арафасида соҳа ходимларининг хизмати эътироф этилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавий-маърифий
тадбир ўтказилди. Йиғилишда бошқарма бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров барча
ходимларни Янги йил байрами билан табриклаб, ўтаётган 2023 йилда соҳада амалга
оширилган ишлар, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ва
келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритди.
Янги Ўзбекистонимизда барча жабҳалар, хусусан ички ишлар органлари
тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда, айниқса соҳага оид
қонунлар изчил такомиллаштирилиб, тизим моддий-техник базасини кучайтириш ҳамда
ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари соҳа ходимларининг интелектуал,
жанговар ва жисмоний тайёргарлигини кучайтириш, хизмат интизоми ва қонунийликни
таъминлаш юзасидан диққатга молик тадбирларга қўл урилаётир. Йиғилишда шу ва соҳа
ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олиш, осойишатликни таъминлаш йўлида натижаларга эришилаётгани тилга
олинди.
Тадбир
давомида бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига навбатдаги махсус унвонлар
топширилди. Шунингдек, ўз вазифасига виждонан ёндошиб, жиноятчиликнинг олдини
олиш, иссиқ изида фош этишда касбий маҳоратини кўрсатган, халқимиз тинчлигини
таъминлаш борасида сидқидилдан хизмат қилаётган ходимлар муносиб
рағбатлантирилди.